Жаҳон | 18:00 / 19.11.2017
12548
1 дақиқада ўқилади

Бу юз берди: Роберт Мугабе партия етакчилигидан четлатилди

Фото: AFP

Зимбабвени узоқ йиллар мобайнида бошқариб келган 93 ёшли президент Роберт Мугабе якшанба куни ҳукмрон партия етакчилиги вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Марказий Қўмитанинг навбатдан ташқари сессия йиғилишида қарор қабул қилинган.

Reuters агентлигининг ёзишича, 37 йил мамлакатни бошқарган президент Мугабе ўрнига мамлакат вице-президент Эммерсон Мнангагва ЗАНУ-ПФ етакчилигига сайланган.

Роберт Мугабенинг турмуш ўртоғи Грейс Мугабе ҳам партия аъзолигидан четлатилди.

Фото: AP

Зимбабве халқ ҳаракати фаолларидан бири, кекса фахрий ҳарбий Крис Мутсвангванинг айтишича, «вақт борида Мугабе ва унинг ҳамтовоқлари мамлакатни тарк этиши лозим. Айни пайтда ҳокимият алмашинуви жуда аниқ тартибда амалга ошмоқда».

Мамлакат пойтахти Ҳарареда аллақачон байрам бошланган. Бор-йўғи тўрт кун ичида ҳокимиятдан ағдарилган Роберт Мугабе тақдири Африка минтақасидаги бир нечта кучли президентлик давлатларига, жумладан Уганда, Конго Демократик Республикасига катта сабоқ бўлди.

Мавзуга оид