Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш кўламини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ҳўл мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, шунингдек, полиз ва мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, узум харид қилиш бўйича 2018 йилга мўлжалланган давлат буюртмасини шакллантириш вазифалари ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент расмий сайти хабар қилмоқда.

Йиғилишда ҳукумат аъзолари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини бажаришга масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Президентимиз бошчилигида ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларини кенгайтириш, уларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кўпайтиришни рағбатлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ички истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларини захирага ғамлаш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар эҳтиёжини таъминлаш бўйича давлат буюртмаси тизими жорий қилинди.

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг харидоргир турларини такрорий экиш майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Сентябрь-октябрь ойларида такрорий экиндан етиштирилган қарийб 65 минг тонна маҳсулот экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар кўпдир.

Йил бошидан буён мева-сабзавот маҳсулотлари 54 мамлакатга экспорт қилинди. Бангладеш, Филиппин, Сурия, Тайван, Иордания, Македония ва бошқа мамлакатларда янги бозорлар ўзлаштирилди.

Ички истеъмол бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси тузилди. Импорт орқали бозорларни танқис ва юқори нархдаги маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Ҳудудлар кесимида 490 минг тоннадан зиёд