Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone X можароси: талабаларни 11 соатдан ишлашга мажбурлашмоқда
Apple’нинг Хитойдаги пудратчиси — Foxconn компанияси — iPhone X’ни йиғишда техник билим юртлари талабаларидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда The Financial Times (FT) газетаси корхонада ишловчи талабаларнинг ўзига таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, талабалар ишлаб чиқаришдаги носозликлардан сўнг янги смартфонларга бўлган талаб даражасига етиб олиш учун 11 соатлаб ишламоқда. Бундай давомийликдаги иш куни, деб аниқлик киритади нашр, Хитой қонунчилиги бўйича амалиётчи-талабалар учун қабул қилиб бўлмас ҳолатдир.
17-19 ёш оралиғида бўлган олти кишининг айтишича, уларни шаҳар темир йўли билим юртининг уч минг талабасидан иборат бўлган гуруҳи таркибида Foxconn заводига мажбурий уч ойлик амалиётга жўнатиб юборишган. Талабаларга корхонадаги «иш тажрибаси» таҳсилни тугатиш учун кераклигини тушунтиришган.
«Билим юрти бизни у ерда ишлашга мажбурлади. Бу иш бизнинг ўқишимиз билан умуман боғлиқ эмас», - дея айтиб ўтган газетага ўқувчилардан бири. Қизнинг сўзларига кўра, у кунига 1200 та iPhone X камераларини йиғиб келган.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026