Жамият | 10:30 / 22.11.2017
11946
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда ушланган модель умрбод қамалиши мумкин

Фото: Globallookpress.com

Ҳонгконг полицияси грециялик 19 ёшли моделни ҳибсга олди. Маълум бўлишича, у чегара орқали 2,6 кг миқдорида кокаин моддасини олиб ўтишга уринган. Ўта кучли таъсир қилувчи гиёҳванд модда моделнинг елкага осувчи сумкасининг яширин туйнугида бўлган. Бу ҳақда Law and Crime журнали хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, грециялик модель қиз Ҳонгконг божхонаси томонидан сўнгги бир ҳафта ичида ушланган тўртинчи контрабандачи бўлди. Аввалроқ 2,5 кг кокаинни олиб киришга уринган 52 ёшли аёл ушланган эди. 

Эндиликда, модель ушбу жиноят учун умрбод қамалиши мумкин. 

Мавзуга оид