Uber 57 млн мижози ҳақидаги маълумотлар ўғирланганини бир йилдан кўпроқ сир сақлаган
Uber такси хизмати ўзининг 57 млн мижози ва ҳайдовчилари ҳақидаги маълумотларнинг хакерлар томондан ўғирланганини бир йилдан кўпроқ сир сақлаган. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
2016 йил октябрда хизматнинг бутун дунё бўйлаб 50 млн фойдаланувчиси ва 7 млн ҳайдовчисининг исмлари, электрон почталари манзиллари ва телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар хакерлар қўлига тушган. Шунингдек, 600 мингга яқин ҳайдовчилик гувоҳномаси рақамлари ўғирланган. Таъкидланишича, хакерлар кредит карталари ва сафарлар, ижтимоий суғурта карталари рақамлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритмаганлар.
Uber’нинг собиқ раҳбари Трэвис Каланик маълумотлар ўғирланганини воқеадан бир ой ўтибгина билган. У бу ҳақда фойдаланувчилар ва мутасадди идораларни хабардор қилиш ўрнига хакерларга маълумотлар ўғирлангани сир сақланиши ва улар ошкор қилинмаслиги учун 100 минг доллар тўлаб берган.
Компания бу қарор қабул қилинишига жавобгарликни хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Жо Салливаннинг зиммасига юкламоқда. Бир ой аввал Uber Салливаннинг фаолиятини аудит қилишга буюртма берган. Аудитни ўтказган юридик фирма хакерлик ҳужуми бўлгани ва бунинг мижозлардан сир сақланганини тасдиқлаган. Компаниянинг янги раҳбари Дара Хусровшахи Салливандан истеъфога кетишни сўраган ва муаммо билан бевосита шуғулланган етакчи ҳуқуқшунос Крейг Кларкни ўз лавозимидан бўшатиб юборган.
“Бу юз бермаслиги керак эди ва мен буни оқлай олмайман”, деб изоҳ берган вазиятга Хусровшахи. Унинг таъкидлашича, шу муносабат билан компания бизнесни юритиш тактикасини ўзгартиради.
2016 йил бошида Uber 2014 йилдаги хакерлик ҳужуми ҳақида ўз вақтида маълум қилмагани учун 20 минг долларга жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
19:18 / 01.08.2024
Uber Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорлик бошлашини эълон қилди
10:07 / 28.06.2024
“Янги нарсани ўрганишга ўч бўлиш керак” – олдин Uber, ҳозир TikTok компаниясида ишлаётган ўзбек дастурчиси
22:32 / 08.04.2021