Ўзбекистон | 08:00 / 24.11.2017
19637
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Пан Ги Мун билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Сеул шаҳрида БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда давлат раҳбари Пан Ги Мун БМТга Бош котиблик даврида Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлигида самарали лойиҳалар амалга оширилганини ёдга олди. 

Пан Ги Мун президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифини юқори баҳолаб, бу икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва ўзаро ишонч руҳидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини қайд этди. 

Жорий йил 10 ноябрь куни Самарқандда ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро анжуманда кўтарилган масалалар долзарблиги, Ўзбекистоннинг ташаббуслари Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди. 

Қайд этилишича, Пан Ги Мун Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор қилган.

Мавзуга оид