Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 4 боксчи бугун халқаро мусобақа ярим финалида қатнашади
Россиянинг Белоярский шаҳрида бокс бўйича “Нефть мамлакатлари кубоги” баҳслари давом этмоқда.
Бугун, 25 ноябрь куни ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Ўзбекистон вакиллари Ҳасанбой Дўсматов (52 кг), Иқболжон Ҳолдоров (64 кг), Исроил Мадримов (75 кг) ва Санжар Турсунов (91 кг) ҳам финал жанги учун курашга киришади.
52 кг.да иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов озарбайжонлик Гошкар Сафарлидан устун келган бўлса, Иқболжон Холдоров (64 кг) автоматик тарзда ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Исроил Мадримов эса россиялик Владимир Мирочниковни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Санжар Турсунов (91 кг) латвиялик Владислав Левша устидан зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, “Нефть мамлакатлари кубоги” баҳсларида финал жанглари эртага, 26 ноябрь куни ўтказилади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026