Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bitcoin ўз рекордини яна янгилади - 8,700 доллар
Дунёнинг энг оммабоп криптовалютаси ҳисобланаётган Bitcoin 24 ноябрдаги савдоларда 8,700 долларлик чегарани босиб ўтди ва ўз қиймати бўйича навбатдаги энг юқори натижани қайд этди. Bitcoin шу кунги савдоларда 6 фоизга қимматлашди. Унинг бошланғич нархи йил бошидан бери 900 фоизга ошган.
Таъкидланишича, ноябрь ойи ушбу криптвалюта учун жиддий синов давр бўлди. Шу ойнинг бошида рақамли валюта қиймати 5,500 долларгача арзонлашди. Бунга SegWit2X амалиётини бекор қилгани сабаб бўлди.
Чикаго биржаси рақамли влюталар фьючерс савдоларини ўтказишини эълон қилганидан сўнг, bitcoin яна нарх тизгинини қўлга олди.
Криптовалюталар, шунингдек, молиявий институтлар қизиқиш билдира бошлаганидан кейин янада қимматлаша бошлади. Goldman Sachs ва Citigroup банклари криптовалюталар ҳамда блокчейн технологияларини ўрганаётгани, уларни ўз портфолиоларига қўшиш имкониятини таҳлил қилмоқда.
Bitcoin жорий йилни 1,000 доллар атрофидаги қийматда бошлаган эди. Унинг бозор капиталлашуви 145 миллиард долларга етди.
Мавзуга оид
10:10 / 30.12.2025
Citigroup Россиядан 1,2 млрд доллар йўқотиш билан чиқиб кетишини эълон қилди
16:33 / 29.12.2025
Эйфориядан оммавий сотувларгача. Bitcoin билан нималар бўляпти?
15:58 / 21.10.2025
АҚШда йилига 500 минг доллар пул топадиганлар ҳам «ойликдан ойликкача» яшай бошлаган. Нега?
14:17 / 15.07.2025