Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 соатда 969 рейс. Мумбай аэропорти янги жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Hindustan Times
Ҳиндистондаги Мумбай халқаро аэропортида янги жаҳон рекорди ўрнатилди: жума, 24 ноябрь куни аэропортга 969 та самолёт қўнди ва у ердан парвоз қилди, деб хабар бермоқда Times of India аэропорт вакилига таянган ҳолда.
Шу тариқа, аввалги жаҳон рекорди янгиланди, у ҳам шу аэропортда ўрнатилганди, - 24 соат ичида 935 та рейс.
Аэропортда икки учиш-қўниш йўлаги бор, бироқ улар ўзаро туташиши туфайли, улардан бир вақтда фойдаланиш имконсиз. Яъни у битта УҚЙга эга аэропортлар туркумига киради.
Бироқ аэропортга бир соатнинг ичида тахминан 50 самолёт қўнади ҳамда бу ердан парвоз қилади. Баъзида 10 дақиқа ичида 10 та рейс ҳам амалга оширилади.
Гарчи аэропортнинг одатий иш жадвали – суткасига тахминан 900 та рейс бўлса-да, жума кунги рекорд чартерлар ва хусусий самолётлардаги парвозлар туфайли рўй берди.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026