Англия премьер-лигасида бу ҳафта «мидуик» кузатилмоқда. Декабрнинг ўта зич календарига сўнгги репетиция сифатида ҳафтанинг ўртасида ҳам чемпионати учрашувлари бўлиб ўтади. Tribuna.Uz дунёнинг энг оммабоп чемпионати 14-тур учрашувларига батафсил тўхталиб ўтди.

Лестер - Тоттенҳэм
Бошланиш вақти: 29 ноябрга ўтар кечаси, 00:45
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 2

Ўзаро ўйинлар
Икки жамоа премьер-лига доирасида 22 учрашув ўтказиб, уларнинг 9тасида «Лестер», 8тасида эса «Тоттенҳэм» ғалаба қозонган. 5та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 

Қизиқарли фактлар
«Тоттенҳэм» Англия Премьер-Лигаси доирасидаги «Лестер» стадионида ўтказган сўнгги тўрт учрашувдан буён мағлубиятга учрамаган ва рақиблар дарвозасига 11та гол киритган (3ғалаба, 1дуранг).

«Лестер» ўз уйида АПЛ доирасида ўтказган сўнгги 8 учрашувда бор-йўғи 8 очко (2 ғалаба, 2 дуранг, 4 мағлубият).

Ҳарри Кейн АПЛдаги фаолияти давомида ҳеч бир жамоага «Лестер»га урганчалик кўп гол (10та) киритмаган.

Кейн икки жамоа ўртасидаги май ойида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда 4 гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган. Бу орқали у АПЛда битта учрашувда бешта ёки ундан кўп голда иштирок этган тўртинчи (Адебайор, Дефо ва Клинсманндан кейин) «Тоттенҳэм» футболчисига айланганди.

Уотофорд - Манчестер Юнайтед
Бошланиш вақти: 29 ноябрга ўтар кечаси, 01:00
Трансляция: Uzreport TV, Матч ТВ, Матч! Футбол 1

Ўзаро учрашувлар тарихи
«Уотфорд» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари АПЛ ташкил этилганидан буён бор-йўғи 8 марта ўзаро ўйинда майдонга тушишган. 7 учрашувда «Юнайтед»нинг қўли баланд келган бўлса, битта учрашувда «Уотфорд» ғалаба қозонган. Ўша учрашув ҳам ўтган мавсумнинг биринчи даврасидаги учрашувда кузатилган.