Имтиҳонлари орасида математика ҳам бўлган олий таълим даргоҳларига киришга тайёрланаётган кўпчилик абитуриентларни қандай қилиб ушбу қийин фанни мукаммал ўзлаштириш муаммоси қийнайди.
Аслида эса математика қийин эмас, уни тўғри етказиб бера олмайдиган устозлар сабаб ёшлар жуда кўп қийналишади ва бора-бора ўз орзуларидан воз кечишларига тўғри келади.
Аммо юртимизда математикани ўргатиш учун Бухоро ва Хоразм мактаблари анча йиллардан бери шаклланиб, ўз ўқув методлари билан натижаларни кафолатлаб келишаётгани абитуриентларга сир эмас.

Шу боис, Тошкент шаҳридаги Fast and Easy ўқув маркази кўп йиллик тажрибага эга бухоролик ҳамда хоразмлик математика ўқитувчиларини жамлаб, 9 ой ичида бу фанни тез ва осон ўрганиш учун аниқ тизим ишлаб чиқди.
Ўхшаши бўлмаган бу тизим қуйидаги йўналишларни қамраб олади ва ўта қисқа муддатларда рақиб абитуриентлардан катта фарқ билан ўзиб кетишингизга ёрдам беради:
- Абитуриентларнинг тез ва аниқ фикрлашини ривожлантириш;
- Ҳар бир мавзуни мукаммал ўргатиш;
- ДТМ саволларини тез ва осон ишлаш усулини ўргатиш;
- Вақтдан самарали фойдаланиш усулини ўргатиш;
- Бир гуруҳда 10 та абитуриент — таълим самарадорлигини оширади;
- Ҳар бир абитуриент билан индивидуал ишлаш;
- Тестлар асосида абитуриентга ҳужжат топширадиган олий таълим муассасасини танлашга кўмаклашиш;
- Ҳар ҳафтада абитуриентлар билимини ДТМ стандарти асосида текшириш;
- Дарслар ҳафтада 3 кун, 2 соатдан қизғин — зерикарли бўлмаган тарзда ўтилади;
- Ҳар ойда ДТМ стандарти асосида синов тест олиб, абитуриентлар билимини текшириш ва ота оналарга натижаларини СМС орқали юбориш.

Fast and Easy ўқув марказида таълим олиб, қуйидаги университетларда математикадан 100 фоизлик натижа қайд этишингиз кафолатланади:

















