Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларининг архитектура-ландшафт конструкцияси ва ободонлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги «Uzavtoyo'lbelgi» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 2 октябрдаги 784-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юкланди.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«9. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарининг, шунингдек, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади».

2. 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилди:

«автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш».

3. 11-бандга қуйидаги мазмундаги «к» ва «л» кичик бандлар қўшилди: