Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия вазирларига Kaspersky антивирусидан фойдаланиш тақиқланди
Буюк Британия Киберхавфсизлик миллий маркази миллий хавфсизлик масалаларига масъул бўлган идораларга «Касперский лабораторияси» томонидан ишлаб чиқилган антивируслардан фойдаланишни тақиқлади.
Financial Times нашрининг ёзишича, Киберхавфсизлик бўйича миллий марказ Бирлашган Қиролликнинг барча вазирликларига мактуб йўллаган. Унда вазирликлар раҳбарлари «Касперский лабораторияси» дастурлари Россиянинг Ғарб мамлакатларида жосусликни кучайтиришга интилаётгани эътиборидан хавфлидир.
«Агар маълумот миллий хавфсизликка доир бўлса, Россия антивирусидан фойдаланмаслик керак», — дейилади разведкага қарши MI5 хизмати раҳбарлари имзолаган мактубда.
Бу Британия мхсус хизматларининг Kaspersky антивирусига биринчи марта эътибор қаратиши эмас. Ноябрь ойи ўрталарида FT газетаси, Barclays банкининг раҳбарларининг Россия антивирусидан фойдаланиши борасида хавотирларини билдирган эди.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026