Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия Исроилнинг ракета зарбасини қайтарди
Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Исроилнинг Дамашқ яқинидаги Сурия армияси позицияларидан бирига ракета зарбасини қайтарди. Бу ҳақда РИА «Новости» Суриянинг Al-Ikhbariya давлат телеканалига асосан хабар бермоқда.
«Исроил душмани бугун соат 0.30да Дамашқ яқинидаги ҳарбий позициялардан бирига қарата «ер-ер» бир неча ракетасини учирди. Ҳаво ҳужумига қарши кучлар уларни қайтарди ва иккита нишонни йўқ қилди», - дея хабар берган телеканал.
Телеканал зарбани «беркитилмаган ҳужум» деб атади.
Хабар қилинишича, ҳарбий позицияга жиддий моддий зарар етказилган.
Ноябрь ойида Исроил Сурия билан чегарада учувчисиз учар қурилмани йўқ қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:30 / 16.05.2026
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ 45 кунга узайтирилди
16:38 / 14.05.2026
Исроил Нетаняҳу БААга махфий ташриф буюрганини айтди. БАА рад қилди
16:39 / 11.05.2026
«Исроил АҚШ ҳарбий ёрдамига қарамликни тўхтатишни истайди» – Нетаняҳу
14:52 / 10.05.2026