Texnomart маҳсулотларни муддатли тўловга сотиш бўйича дўконлар тармоғи бўлиб, бу ерда товарлар арзон нархларда, фоизларсиз харидорларга тақдим этилади. Компания тинимсиз равишда ўз фаолиятини янада ривожлантириш ва мижозларга қулайлик яратиш устида ишламоқда.
Хусусан, Texnomart 1 декабрь куни қишнинг янги мавсумини янги дўкон очилиши билан кутиб олди. Texnomart’нинг янги филиали Тошкент шаҳри Паркент бозори олдида жойлашгандир.


Янги дўконда очилиш муносабати билан декабрь ойи давомида барча маҳсулотларга 7 фоизлик чегирма тақдим этилади. Шунингдек, декабрь охирига қадар турли хил акциялар амал қилади.
Аввалроқ Texnomart'нинг "Флешка" савдо мажмуасида ва Фарғонада филиаллари очилган эди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Texnomart’да маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш учун иш жойидан маълумотнома талаб этилмайди. Компания Тошкент шаҳрида 2008 йилда таъсис этилган.

















