Тошкентда яна бир масжид барпо этилиши бошланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги яна бир масжид қайта таъмирланиб, унинг янги биносига биринчи ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Файзиобод маҳалласида жойлашган “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди дастлаб 1962 йилда қурилган. Собиқ иттифоқ даврида масжид деярли фаолият юритмаган. 1991-1992 йилларда Файзиобод маҳалласида истиқомат қилган Валихўжа ўғли Норхўжа ҳожининг хайрли ташаббуси ҳамда маҳалла аҳли ва фаоллари иштирокида ҳашар йўли билан қайта тикланиб, таъмирланган. 1997-йилда масжидга “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди номи берилган. 1999-йилдан жоме масжид сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Ўтган давр мобайнида масжид биноси эскирганлиги, бугунда таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги туфайли маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини олға суришди. Ва бу хайрли ташаббус қўллаб-қувватлангач, шу йилнинг август ойида қайта қуриш ишлари бошлаб юборилган эди.
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиднинг янгидан қурилиши режалаштирилган биноси учун биринчи ғишт қўйилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, масжид ташаббускорлари ва маҳалла фаоллари қатнашди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024