Бугун Англия премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган учрашувлар старт олади. Tribuna.Uz анъанасига мос равишда учрашувлар атрофидаги қизиқарли маълумотларга батафсил тўхталади.

Англия премьер-лигаси, 15-тур
Челси - Ньюкасл
Бошланиш вақти: 2 декабрь, 17:30
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1 
 

Ўйинолди қизиқарли фактлар

«Челси» ўз уйида АПЛда «Ньюкасл»дан  15 марта устун келган. Лондонликлар учун бу иккинчи яхши кўрсаткич саналади. Жамоа АПЛ тарихида фақат «Тоттенҳэм»ни ўз уйида кўпроқ енгган (16 марта).

«Ньюкасла»нинг «Челси» уйидаги ягона ғалабаси 2012 йилнинг майида кузатилган бўлиб (2:0) ўшанда Папис Сиссе қаҳрамонлик кўрсатганди.

Виллиан «Ньюкасл» билан сўнгги марта тўқнаш келинган 2015-16 йилги мавсумдаги икки учрашувда ҳам гол урган. Бразилиялик футболчи бундай натижага яна тўртта («Эвертон», «Саутҳемптон ва «Сток Сити») жамоага қарши учрашувда эриша олган.

Жонжо Шелви «Суонси» ва «Ливерпуль» футболчиси сифатида ҳам «Челси» дарвозасига гол урган. Агар у бу сафар ҳам гол ура олса, Гэри Скоттдан кейин «Челси» даврозасига учта ёки ундан кўпроқ жамоа сафида гол урган иккинчи футболчига айланади.

Йўқотишлар

«Челси» таркибида Давид Луиз ва Чарли Мусонда жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Аммо Миши Батшуайи ва Кенеди сафга қайтган.
«Ньюкасл» таркибида Жамаал Ласеллс, Кристиан Атсу ва Пол Даммит учрашувни ўтказиб юборади.

Брайтон - Ливерпуль 

Ўйинолди қизиқарли фактлар.

Бу икки жамоа АПЛ доирасида илк марта тўқнаш келмоқда. Сўнгги марта Англия чемпионатида (премьер-лига ташкил қилинмасдан олдин) 1982/1983 йилги мавсумда «Брайтон»да бўлиб ўтган учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган.