Туркманистонда 2018 йилга Бердимуҳамедов китобининг номи берилди
Туркманистонда 2018 йил «Туркманистон – Буюк Ипак йўли юраги» шиори остида ўтади, бу ҳақда президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этган мамлакат ҳукумати йиғилиши давомида айтилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Аввалроқ, ноябрда Бердимуҳамедов шу номдаги - «Туркманистон – Буюк Ипак йўли юраги» номли китобни тақдим этганди.
Юқорида кўрсатилган Дастур лойиҳаси давлат раҳбари томонидан мамлакатда халқаро археологик изланишларни ташкил этиш бўйича топшириқларини бажариш, 2018 йилда «Туркманистон – Буюк Ипак йўли юраги» шиори остидаги тадбирларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилди, дейилади хабарда.
«Дастур билан археологик, этнографик, тарихий ва адабиёт маълумотлари асосида қадимий йўл бўйида жойлашган ёдгорликларни тадқиқ қилиш, миллий меросни ўрганиш бўйича инновацион тизимни яратиш, жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва замонавий фикрловчи мутахассисларни тайёрлаш назарда тутилган. Шунингдек халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш ва хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, таниқли олимларни мамлакатдаги археологик қазилма ишларига жалб этиш мўлжалланган», - дея таъкидланади матнда.
«Президент Гурбангули Бердимуҳамедов тақдим этилган давлат дастурини тасдиқлаб, бундай тадқиқотлар миллий илм-фан ривожи ва халқимизнинг қадимий тарихида янги саҳифаларни очиш муҳим эканини айтиб ўтди. Давлат раҳбари Туркманистон тарихий ёдгорликларини ўрганишга тизимли ёндашув, уларни инсоният маданий меросининг ажралмас қисми сифатида муҳофаза қилиш муҳимлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди», - дея якунланади хабар.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
16:34 / 11.10.2024