Фан-техника | 15:55 / 05.12.2017
13050
3 дақиқада ўқилади

BMW собиқ бош дизайнери кутилмаган электрмобилни тақдим этди

Фото: REDS

Электрмобиллар ишлаб чиқарувчи компаниялар сони ҳам, худди шу автомобиллар миқдори ҳам ошиб бормоқда. Бироқ кўплаб лойиҳалар ичида жуда ноёблари ҳам учраб турибди. Масалан, China Hi-Tech Group компанияси яқинда жамоатчиликка REDS шаҳар электркари концептини намойиш этди. Шуниси қизиқки, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзи REDS’ни ҳаракатланувчи иш ўрни сифатида кўрсатиб беришган.  

Таъкидлаб ўтиш лозимки, электрмобиль дизайнига америкалик Кристофер Эдвард Бэнгл жавоб берди, у 1992-2007 йиллар давомида BMW Group бош дизайнери сифатида ишлагани билан машҳур. 2009 йилда Кристофер Chris Bangle Associates компаниясига асос солди, у дизайн соҳасидаги ишланмалар билан шуғулланади. 2014 йилдан бошлаб China Hi-Tech Group Redspace бренди остида электркарлар ишлаб чиқаришга қарор қилди, уларнинг дизайнига эса BMW собиқ бош дизайнери жавоб беради. Илк нусха Revolutionary Electric Dream Space (REDS) номини олди.

Фото: REDS 

Автомобиль рамаси енгил алюминийдан қилинган, том юзасида эса қуёш батареяси жой олди. Шу билан бирга, қувватлантириш қурилмаси ҳам бор ва у автомобиль бурнида жойлашди. REDS’да ўрнатилган компонентлар кучи унинг соатига 50 километрга қадар чиқа олишини таъминлайди.

Муаллиф лойиҳа устидаги ишда 90/10 концепциясига содиқ қолди. Сабаби, дизайнернинг сўзларига кўра, машина 90 фоиз вақт давомида бир жойда туради ёки автопилот бошқаруви остида ҳаракатланади, шунинг учун унинг салонини кичик хонага ёки иш жойига айлантириш мумкин. Туриш ёки автопилот режимида кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида руль тиргаги тепага кўтарилиши мумкин.

Фото: REDS 
Фото: REDS 
Фото: REDS 
Фото: REDS 

Салоннинг ўзи модулли конструкцияга эга: ўриндиқларни айлантириш, ўзгартириш ёки ортиқчасини олиб ташлаш мумкин. Шунингдек, салонда 17 дюймли дисплей бор, унда автомобиль ҳолати ҳақида турли маълумот пайдо бўлади. Келажакда REDS’ни симсиз қувватлантириш функцияси ва бошқа кўплаб имкониятлар билан жиҳозлаш мўлжалланмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, ҳозир фақат «альфа-версия» кўрсатилган.

Мавзуга оид