Пентагон кассетали бомбалардан воз кечмайдиган бўлди
Пентагон ўзида зарурат туғилганда кассетали бомбаларни қўллаш ҳуқуқини қолдириб, уларни йўқ қилишни тўхтатади, деб хабар бермоқда Jane's 360 нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийлар кассетали бомбаларни Пентагон уларнинг ўрнига муқобил қурол топмагунча қўллашни давом эттирадилар.
Кассетали ўқдорилар бўйича 2008 йилда тайёрланган конвенция айни вақтда 100 га яқин давлат томондан ратификация қилинган. Ушбу келишувда 10 йил ичида кассетали қуролни йўқ қилиш кўзда тутилган.
Хитой, Шимолий Корея, Россия ва АҚШ расман бу конвенцияга қўшилмаган. АҚШ кассетали бомбаларни ўз ташаббуси билан йўқ қилишни бошлаган ва режага кўра, бу қурол туридан 2019 йилгача тўлиқ халос бўлиши керак эди.
Кассетали бомба ўзида ўнлаб кичикроқ бомбаларни сақловчи снаряд-контейнер ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024