Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Киевдаги уйи томига чиқиб олди ва УХХга таҳдид қилмоқда - ОАВ
Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили Киевдаги ўз уйи томига чиқиб олди ҳамда Украина Хавфсизлик хизмати унинг квартирасида тинтувлар ўтказаётганига қарши норозилик билдирмоқда. Бу ҳақда «1+1» телеканали ўз мухбирига таянган ҳолда хабар берди.
lb.ua порталининг таъкидлашича, уйнинг томига махсус топшириқли гуруҳ йўл олган. Саакашвилини махсус хонага олиб кириб кетишган.
«Интерфакс»нинг Украина Хавфсизлик хизмати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беришича, маҳкама сиёсатчининг квартирасида тинтувлар ўтказмоқда.
«Ҳақиқатан ҳам суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари мамлакат Бош прокуратураси томонидан тергов қилинаётган жиноий иш доирасида тезкор ҳамроҳлик қилмоқда», - дея хабар берди Украина Хавфсизлик хизмати вакили Елена Гитлянская.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026