Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегара музокаралари ўтказишга тайёр
Ўзбекистон чегара масалаларини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Комил Рашидов матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилмоқда 24.kg агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, томонлар бу масалада ҳамкорлик қилиш ниятида. Ҳозирда Ўзбекистон чегара вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон чегарадош минтақалари ваколатли вакилларининг учрашувини ўтказиш жойи аниқланмоқда ва кун тартиби ишлаб чиқилмоқда.
Элчи чегара музокаралари келаси йилда бўлиб ўтишини қайд этар экан, келишувга эришилишига ишонч билдирди. Чунки Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралар тўлиқ аниқлаб олинишини истамоқда.
Бугунги кунгача ўзбек-қирғиз чегарасининг 1 минг 170 километри аниқлаб олинди.
Мавзуга оид
11:00
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026