Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар ва ОАВ вакиллари ШИИББ бошлиғи кубоги учун футбол учрашуви ўтказди
5 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимларидан иборат жамоа ва ОАВ жамоаси, жумладан, KUN.UZ вакиллари ўртасида Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан мини-футбол бўйича учрашув ташкил этилди.

Тошкентдаги Олий ўқув юртлараро спорт мажмуасида бўлиб ўтган учрашув аввалида ўйинчилар тантанавор равишда усти ёпиқ майдонга кириб келишди, шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ оркестри ижросида давлат мадҳияси янгради.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг бош соврини учун ўтказилган ўртоқлик ўйинини ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов бошқарди.








Мазкур ўйин шаҳарда ва Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳукумат идоралари ва ОАВ ўртасида очиқлик, шаффофлик ва ҳамкорликни тарғиб қилиш йўлидаги қадамлардан бири экани таъкидланди.

Учрашув 5-3 ҳисобида ОАВ жамоаси ғалабаси билан якунланди, ўйиндан сўнг мусобақа ғолиб ва иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тақдимот маросимидан сўнг жамоалар биргаликда эсдалик учун суратга тушди.

Мавзуга оид
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
14:10 / 26.11.2025
Уруш ва ОАВ: ҳақиқат қаерда?
17:36 / 08.11.2025
БМТ: Дунёда журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай қолмоқда
12:30 / 30.09.2025