Рақамли медиа соҳасида улкан ўзгаришлар даври кечмоқда. Матнлар сони қисқариб бормоқда, мультимедиага эса тобора кенг ўрин ажратилмоқда. Янги технологиялар жараённи бошқармоқда. TechCrunch 2018 йили медиа оламда нималар юз бериши билан қизиқиб кўрди.
1. Анъанавий телеканаллар Netflix’дан ўрнак ола бошлашади

Экспертлар телеканаллар учун оригнал контент олтин асрини прогноз қилишмоқда. Ўзи маҳсулот ишлаб чиқариш — телевидение янги даври асосий «қуроли»га айланади. 2018 йилда Netflix’нинг рақобатчилари янада кўпаяди. Анъанавий кабелли каналлар ва телевизион операторлар оқимли кўрсатув узатиш бозорига кириш учун курашишади. Бу борада фаолликни Amazon, Apple ва бошқа IT-гигантлардан кутиш керак. Оқимли кўрсатув узатиш даври томонидан ўрнатилажак янги ўйин қоидаларини уддалай олмаганлар йирикроқ ўйинчилар томонидан харид қилинади ёки жамики реклама бюджетидан мосуво бўлади.
2. Улкан маълумотлар томошабинлар истагини аниқ прогнозлашга имкон яратади

Netflix, Amazon ва Facebook фойдаланувчилар ҳақида улкан маълумотлар тўплаш механизмини ривожлантириш билан банд. Компаниялар ундан ютқизиқсиз мультимедиали контент яратишда фойдаланишни исташади. Кенг омма истакларини ўрганиб, улар муваффақиятсиз релизлар сонини минимумга туширишмоқчи. Агар илгари улкан маълумотлар ва фойдаланувчилар хатти-ҳаракати таҳлилидан асосан реклама роликларини яратишда фойдаланилган бўлса, келгуси йилдан бошлаб ахборот ва кўнгилочар контент омманинг кайфиятидан келиб чиқиб тайёрланади.
3. Персоналлаштирилган контент тарқатиш




















