Ўзбекистон | 16:14 / 08.12.2017
18102
3 дақиқада ўқилади

1-гуруҳга музлатилган гўшт, шакар, сариёғ етказиб бериш тўғрисидаги йўриқномаларга ўзгартириш киритилди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори билан Биринчи гуруҳга музлатилган гўшт, шакар, сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга ўзгартириш киритилди.

Биринчи гуруҳга музлатилган гўшт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар: 

11 ва 12-бандлардаги “гигиена сертификати” деган сўзлар “санитария эпидемиологик хулоса” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 11-сон қарори (рўйхат рақами 2485, 2013 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 399-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 15-бандидаги “гигиена сертификати” деган сўзлар “санитария-эпидемиологик хулосаси” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 7-сон қарори (рўйхат рақами 2492, 2013 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 15-бандидаги “гигиена сертификати” деган сўзлар “санитария-эпидемиологик хулосаси” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Мазкур юқоридаги икки қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.

Мавзуга оид