Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон “Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди. 

Бюджет таснифини кўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“32. 7 011 400 “Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти” кичик бўлими бўйича шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинларини сақлаш харажатлари акс эттирилади.”.

2. 110-банддаги “тарғибот” деган сўз “ва маърифат” деган сўзлар билан алмаштирилди.

3. 1-илова 3 01110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилди:

“3 012 0 0 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 012 1 0 Республика маблағлари;

3 013 0 0 Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;

3 013 1 0 Республика маблағлари;

3 014 0 0 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси;

3 014 1 0 Республика маблағлари;

3 014 2 0 Ҳудудий маблағлар;