Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков яқин кунларда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш вақтида айтиб ўтди.
«Бир йил ичида ҳамма қўшниларимиз билан муносабатларни яхшилашга эришмоқдамиз. Қўшниларимизга ён бериб, яхши гапиришимиз, муносабатни бошқачароқ қилишимиз керак. Келгусида Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини билдирди, биз қабул қилдик. Муаммоларимиз бўлган бўлсаям, қўшнимиз», деган президент.
Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонганди. У 24 ноябрь куни лавозимга киришди ва биринчи давлат ташрифини Россияга, 29 ноябрь куни амалга оширди. Кейинроқ у Қозоғистонда ҳам бўлди.
Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида Қирғизистонга ташрифни амалга оширганди. Кейинроқ, 5-6 октябрь кунларида қўшни давлатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга келди.
У партиядоши Сооронбай Жээнбековни ўз иши давомчиси деб атаган.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
20:09 / 21.05.2026
БМТ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон тайёрлаган резолюцияни қабул қилди
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026