Эрдўған Назарбоевга қўнғироқ қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.
Икки давлат етакчиси ўзаро суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий кун тартибини муҳокама этишди. Хусусан, томонлар Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммитига оид масалалар бўйича фикр алмашишди, уни 13 декабрь куни Истанбул шаҳрида Туркия ташаббуси билан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари кутилаётган учрашувлар жадвалини кўриб чиқишди, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш масалаларини тилга олишди.
Қайд этилишича, суҳбат Туркия томони ташаббуси билан ўтказилган.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024