LG Electronics кир ювиш машиналари ишлаб чиқарувчилари орасида етакчи бўлиб, унинг маслаҳатларига ишониш мумкиндир.

Замонавий кир ювиш машиналари жуда катта вақт ва кучларни тежаш имконини берди. Ҳар бир янги модель кир ювиш режимларининг катта танловини таклиф этади ҳамда уй шароитида ўта нозик матолар ва устки кийимларни у зарарланишидан хавфсирамай ювиш имконини беради. Бироқ ҳаттоки тажрибали уй бекаларида ҳам қатор саволлар пайдо бўладики, уларга жавобларни топиш осон эмас. Кир ювишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида LG Electronics билан бирга билиб оламиз.

Фото: LG

5 килограмм – бу қанча

Ишлаб чиқарувчилар кийимларни юклашнинг максимал ҳажмини, албатта, кўрсатади – 3, 5, 7 ва ҳаттоки ундан ҳам кўп килограмм. Биринчи савол – гап кийимни қуруқ ёки ҳўл ювиш ҳақида кетмоқдами? Интернет-форумларга бироз назар ташлаб қўйиш ҳам истеъмолчилар орасида ягона фикр йўқлигини тушуниш имконини беради. Шунинг учун белгилаб оламиз: ишлаб чиқарувчи ҳар доим қуруқ кийим-кечакнинг максимал оғирлигини кўрсатади. Сизга қулайлик туғдириши учун кийим-кечаклар ва ётоқхона чойшабларининг тахминий оғирлиги тасвирланган жадвални тузиб чиқдик. Масалан, TrueSteam функциясига эга LG TurboWash кир ювиш машинасида 8 килограмм оғирлик ҳажми ётоқхона кўрпа-тўшагининг тўла комплектини, 2 та катта ва 2 та кичик сочиқ, эркаклар спорт костюми ва бир неча футболкани бир вақтда ювиш имконини беради.

Фото: LG

Устки кийимни машинада ювиш мумкинми?

Жавоб – ҳа! Бироқ баъзи чекловлар бор: пальто ёки чармли курткани ювишга уринманг. Партўшак ёки паркани қатор қоидаларга риоя этган ҳолда муаммоларсиз ювиш мумкин. Бизнинг тавсиялар: