Фото: LG

LG Electronics компанияси Door-in-Door шиша эшикчали ва ички LED-ёритгичга эга музлатгичлар қаторини тақдим этди. Унга LG InstaView номи берилди. LG’нинг 2017 йилдаги флагмани қандай ўзига хос жиҳатларга эга? Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.

Фото: LG

Сиғим

Умумий ҳажм 626 литрни ташкил этади, музлатгич ўлчамлари - 179 х 91 х 74 см, бу музлатгич ичида катта миқдордаги маҳсулотларни жойлаштириш, уларни ўзига маъқул бўлган тизим бўйича ажратиш имконини беради. Маҳсулотларни турига қараб жойлаштириш ҳам мумкин: сутли, гўштли, сабзавотлар, ичимликлар.

Шунингдек, Fresh Balancer оддий созлаш функцияси орқали сабзавотлар ва мевалар намлигини оптимал ҳолда ушлаб туриш, «Fruits or Vegetables» икки хил режимини ишлатиш мумкин. Бундан ташқари, Moist Balance Crisper тизими маҳсулотлар орасидаги намликни бир текисда тақсимлайди, бу уларни узоқ вақт давомида янгидек сақлаш имконини беради ҳамда қутининг махсус устки қопқоғи ёрдамида амалга оширилади.

 

Фото: LG

Қувват

Insta View инверторли компрессор технологияси билан жиҳозланган, у LG Electronics’дан бўлган премиум синфидаги барча музлатгичларга хос. Бу нимани англатади? Ички ишқаланишнинг қисқариши ва энергия истеъмоли даражасини тахминан 32 фоизга камайтириш. Бундан ташқари, инверторли компрессорга 10 йилга кафолат берилади.

Маҳсулотлар янги ҳолда сақланишида Hygiene Fresh+ тизими ҳам катта ўрин тутади. Бу ҳаво фильтрацияси тизими бўлиб, 4 та фильтрловчи қатламдан иборат ва музлатгичдаги ҳавони 99,9 фоизга тозалайди, маҳсулотлар сақлаш муддатини узайтиради.