Жаҳон | 08:39 / 16.12.2017
12717
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев олимпия чемпиони билан «куч синашди» (видео)

Фото: Ca-news

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев олимпия чемпиони билан “куч синашди”, деб хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ. Оқўрдада мамлакат мустақиллиги куни арафасида қозоғистонликларга давлат мукофотлари ҳамда унвонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари машҳур спортчи, олимпия ўйинлари чемпиони Жақсилиқ Ушкемпировга "Қазақстанның Еңбек Ері" унвонини топширди. Нурсултон Назарбоев машҳур спортчининг чиқиши вақтида, унинг қўлини маҳкам қисиб, кучини синаб кўрди.

66 ёшли Жақсилиқ Ушкемпиров классик йўналишдаги курашчи бўлиб, Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони саналади.

"Бугун Жақсилиқ Ушкемпиров қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан шуғулланади ҳамда ўз овули юксалишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. У ўз маблағлари ҳисобидан спорт мажмуаси, болалар боғчалари, ёш оилалар учун уйлар қуриб берди ва шу тариқа ўз ҳамқишлоқлари ҳурмати ҳамда миннатдорчилигига сазовор бўлди", - дея айтиб ўтди Қозоғистон президенти мукофотларни топшириш маросимида.

Мавзуга оид