Ўзбекистон ўзининг Халқаро пахта биржасини ташкил этиш ниятида
Ўзбекистон пахта толаси бўйича электрон савдолар учун ўзининг ихтисослаштирилган майдончасини яратишни режалаштирмоқда.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлигига Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» билан биргаликда 2018 йилнинг 1 февралигача бундай майдончани ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифасини топширди. Унинг асосий вазифаларидан бири - нафақат маҳаллий пахтани сотиш, балки бошқа мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатлардан пахта сотувчиларни жалб қилишдир.
Бугунги кунда пахта толасини сотиш бутун дунё миқёсида бир нечта йирик биржаларда таклиф этиладиган нарх билан тартибга солинади. Ўзбекистон ўз толасини экспорт қилиш учун сотишда Cotlook Limited (Ливерпуль пахта биржаси) компанияси котировкаларидан фойдаланади.
Ҳозирда чет элларга юборилаётган ўзбек пахтасининг асосий қисми бўйича октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтувчи ҳар йилги Халқаро пахта ярмаркасида тегишли шартномалар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эндиликда тўқимачилик корхоналари пахтани бевосита фермерлардан сотиб олиши, бунда бошқа воситачилар, турли давлат тузилмалари четлаб ўтилиши хабар берилганди.
Бу йил Ўзбекистонда 2,9 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси териб олинди.
Мавзуга оид
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024