
KUN.UZ таҳририяти вакилларининг Сурхондарё вилоятига ташрифи аввалида сайтимизда берилган эълондан сўнг Шўрчи туманидан тушган мурожаатларнинг бири бизнинг эътиборимизни тортди ва бу масалани албатта ўрганишни кўнглимизга тугиб қўйган эдик.
«Ассалому алайкум! Шўрчи деҳқон бозорида яқинда буханка нонларнинг нархи 1250 сўмга чиқди. Туманимизда ун заводи бўла туриб, халқ қимматига нон олишга мажбур бўлмоқда. Нонвойхоналар эса унни давлат нархида ола туриб, унни бозорга ҳам чиқариб, олибсотарларга пуллаб ҳам туришади. Бунга эса ҳеч қайси раҳбар қизиқмайди. Шу муаммони ҳал этиб беришинингизни сўраймиз».

Биз Шўрчи деҳқон бозорига кириб, у ерда сотилаётган буханка нонларнинг нархи билан қизиқдик.
«Иккитаси 2500 сўм», — деди рисоладагидек ҳажмдаги қолипли нон сотаётган сотувчи аёллардан бири.
«Нега бу қадар қиммат сотаяпсиз?» — деб берган саволимизга «Деновдан келтириб сотаман. Кўпроқ олсангиз 1000 сўмдан бераман», деб жавоб берди сотувчи.
Кўринишидан 1250 сўмликдан бироз кичикроқ ҳажмдаги, 3 донаси 1 кило атрофида тош босувчи буханка нонлар иккинчи сотувчида 1000 сўмдан сотилаётган экан. «Қаерда тайёрланган?» деб берган саволимизга, «Шу ерда, Шўрчида», деган жавоб олдик.
Биз «Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори» МЧЖ раҳбарияти билан масалага ойдинлик киритиш мақсадида учрашмоқчи эдик, ниятимизга ета олмадик.
Туман ҳокимлигига йўл олдик. Якшанба куни бўлганлиги, қолаверса, туманда шу куни қишлоқ хўжалиги ходимлари куни бўлганлиги учун мутасаддиларни учратмадик. Деҳқон бозори раиси ўринбосари Фахриддин Мавлоновни топдирдик. У киши вазиятга елка қисишдан бошқа нарса билан жавоб бера олмади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий сайтида







