Ўзбекистон | 18:28 / 19.12.2017
16713
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беларусга йўл олди
2017 йилнинг 19-21 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мамлакат делегацияси Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг (ҲАК) бешинчи мажлисида иштирок этади.
ҲАКнинг Минск шаҳридаги мажлиси доирасида савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш чоралари муҳокама қилинади ва келишиб олинади.
Мавзуга оид
01:03 / 27.11.2020
Европарламент Беларус ва Туркияга қарши санкциялар ҳақида резолюцияларни қабул қилди
00:48 / 25.11.2020
Лукашенко ўзини ҳокимиятдан четлатишнинг ягона йўлини айтди
20:40 / 19.11.2020
Беларусда Nexta Telegram-канали муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди
00:32 / 14.11.2020