Ерда, шубҳасиз, кўплаб ажойиб манзараларнинг гувоҳи бўламиз. Бироқ бу фақат бир томонлама қарашдир. Самога кўтарилинг - ва сиз Ерни мутлақо бошқача кўра бошлайсиз. Reuters сураткашлари 2017 йилда самодан туриб олинган Ернинг энг ажойиб суратларини тақдим этишди.
Велосипедлар Шанхайдаги велотураргоҳда камалак мисоли қаторлашиб турибди.

Бразилия Атроф-муҳит ва қайта тикланувчи ресурслар институти ходимлари дарахтларни ноқонуний кесишга қарши кураш доирасида Амазонас штатидаги ўрмонга ўт қўйишди.

Грейдер (канал қазишга мўлжалланган машина) Согнефьелле тоғи орқали Кроссбю томон элтувчи йўлни тозалашга ҳаракат қилмоқда, Норвегия.

Рио-де-Жанейро аҳолиси ва сайёҳлар ёзги мавсумда Барра-да-Тижука пляжида чўмилишмоқда.

Музлаган Ванханкаупунгинлахти кўлида муз-арғимчоқ тасвири, Хельсинки.

Смог Хитойдаги Тяньцзинь шаҳрини қоплаб олмоқда.


























