Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сизни алдашларига йўл қўйманг!
Халқимизга хос фазилатлардан бири – ишонувчанлик. Шу боис, эшигимиздан биров қайсидир идора ходим эканлигини айтиб келса, сўзининг ўзи кифоя. Бундан фирибгарлар шу қадар унумли фойдаланадики, сўнг эса дилхираликлар юзага келади.
Яқинда жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судида “Водийгазтаъминот” УК туман филиалида уй ичи чилангари вазифасида ишлаб келган Зокиржон Ҳайитовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди. Жумладан, З.Ҳайитов фирибгарлик йўли билан жорий йилнинг 13 июнь куни Х.Саматовга табиий газдан 728 минг сўм миқдорида қарздорлиги борлигини айтиб, уни 400 минг сўм эвазига қоплаб беришини ва шунча миқдордаги маблағга янги ҳисоблагич келтириб беришини айтади. Шу тариқа у Х.Саматовнинг жами 800 минг сўмини алдов йўли билан олишга эришади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Худди шундай йўл билан фуқаро Б.Мирзаевни “чув” тушириш ниятида 1 млн 975 минг сўм қарздорлиги мавжудлигини айтиб, уни 600 минг сўм эвазига қоплаш ҳамда қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиб беришни ваъда қилади. Дастлаб олинган 300 минг сўмни Б.Мирзаевнинг яшаш хонадони абонент рақамига почта орқали тўлаган З.Ҳайитов идорасининг кириш қисмида келишилган пулнинг қолганини олган вақтида МИБ ходимлари томонидан ушланди.
Ҳолат юзасидан З.Ҳайитовга нисбатан қилмишига яраша жазо тайинланди.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026