«Бристоль Сити» Англия лигаси кубогининг чорак финалида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди. Бристоль Ситидаги «Эштон Гейт» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Иккинчи бўлим бошида Жо Брайан тўпни дарвоза соҳаси томон йўллади, аммо тўп ҳеч кимга тегмасдан дарвоза тўсини орқали тўрга тушди. 58-дақиқада Златан Ибраҳимович ҳисобни тенглаштирди — 1:1. 93-дақиқада Кори Смит тўпни Серхио Ромеронинг оёқлари орасидан ўтказиб, жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.

«Бристоль Сити» Англия лигаси кубоги ярим финалига чиқди, «Манчестер Юнайтед»турнирдаги иштирокини якунлади.

«Челси» Англия лигаси кубоги чорак финали доирасида «Борнмут»га қарши ўйнади. Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Роберт Кенеди Сеск Фабрегас билан комбинация уюштирди, тўп ёлғиз қолдирилган Виллианга етказилгач, ҳисоб очилди. 90-дақиқада Жордон Айб Дэн Гослингни голли пас билан таъминлади - 1:1. Бир дақиқа ўтиб эса Эден Азар рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Альваро Моратага узатди, испаниялик ҳужумчи осонлик билан дарвозабонни доғда қолдирди 2:1.

Бу гол эвазига «Челси» Англия лигаси кубогининг чорак финалига чиқиб бўлган «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Бристол Сити» клублари қаторига қўшилди, «Борнмут» турнирни тарк этди.

Англия лигаси кубоги
5-босқич
Бристоль Сити – Манчестер Юнайтед 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 51 Брайен, 1:1 – 58 Ибрагимович, 2:1 – 90 Смит.
Бристоль Сити – Стил, Райт, Бейкер, Магнуссон (Тэйлор, 69), Брайен, Смит, Браунхилл (Элиассон, 74), Рид, Пэк, Пэтерсон, Флинт.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Дармиан (Смоллинг, 90), Линделеф, Рохо, Шоу, Погба, Мактомини, Блинд (Лукаку, 61), Ибрагимович (Мхитарян, 69), Рэшфорд, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Пэтерсон (47), Рэшфорд (74), Тэйлор (89), Погба (89).

Челси – Борнмут 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 13 Виллиан, 1:1 – 90 Гослинг, 2:1 – 90 Мората.