Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексиканинг энг кекса инсони 122 ёшида ҳаётдан кўз юмди
Фото: Фото: Twitter / INAPAM
Мексиканинг энг кекса инсони Хесус Кастильо Ранхель 122 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Мексика ижтимоий ривожланиш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Televisa телеканали хабар бермоқда.
Ранхель Четумаль шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этган. Телеканал маълумотларига кўра, қариянинг ўлимига нафас олишдаги муаммо сабаб бўлган.
Хесус Кастильо Ранхель 1896 йилда дунёга келган. У 1910-1917 йиллардаги Мексика инқилоби иштирокчиси бўлган. Ранхелнинг айтишича, у Порфирио Диас тузуми билан курашган Венустиано Карранса ва Эмилиано Сапата армиялари сафида жангларда иштирок этган. Диас 1877-1880 ва 1884-1911 йилларда Мексика президенти бўлган.
Ранхель умрининг охирги 27 йилини Николас-Браво шаҳрида яшаган. У бу шаҳарга завжаси вафотидан кейин кўчиб ўтган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
23:36 / 22.01.2026
Трамп Гренландияни сотиб олмоқчи – АҚШ тарихда кўплаб ҳудудларни сотиб олган
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
18:35 / 09.01.2026