Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида 2017 йил 21та олий даражадаги ташриф амалга оширилгани, 60дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар ўтказилганини таъкидлади.
«400дан зиёд битим ва келишувга эришилди, қарийб 60 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги савдо ва сармоя шартномалари имзоланди.
Қабул қилинган ҳужжат ва келишувларни ўз вақтида тўлиқ бажариш мақсадида 40та «йўл харитаси» ишлаб чиқилди ва хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширилмоқда», дея маълумот берди президент.

















