Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинади.

Симпозиумлар саройида ўтказиладиган йиғилишда парламент раҳбарияти ва аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Соат 10:20да бошланадиган ушбу йиғилиш «Ўзбекистон 24» телеканалида жонли равишда эфирга узатилади.

Бундан аввалги хабарларда жорий йил якунлари ва янги йилга ном бериш тўғрисида президентнинг Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида атрофлича фикр юритилиши ҳақида айтилганди.