Ўзбекистон | 15:28 / 23.12.2017
24127
2 дақиқада ўқилади

Ҳибсга олинган шахсларга нисбатан руҳий ҳамда жисмоний босимга мутлақо йўл қўйилмайди - Президент 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилди. Давлат раҳбари унда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Конституция байрамига бағишланган мажлисда таъкидланганидек, бундан буён Ўзбекистонда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказиш, бошқа ғайриинсоний зўравонликка мутлақо йўл қўйилмайди. 

Бундай ҳаракатларни содир этган ходим ёки кимнингдир “буюртмаси”ни бажарган ҳар қандай шахс, ким бўлишидан қатъи назар, муқаррар қонуний жазога тортилади. Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлайдиган қўшимча механизмлар яратишни ҳисобга олган ҳолда, жиноят-ижро қонунчилигини янада такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. 

Жазони ижро этиш муассасалари тизимини танқидий ўрганиш ва тубдан такомиллаштириш доирасида 2018 – 2022 йилларда тегишли чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида барча вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари видеокузатув воситалари билан жиҳозланади”, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Мавзуга оид