Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонадаги чанғи трассалари учун қор сотиб олинмоқда
Остонадаги чанғи трассаларини қор билан қоплаш учун чанғи клублари Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларидан қор олиб келишмоқда. Бу ҳақда “Елорда Инфо” маълум қилди.
“Қорни бошқа шаҳарлардан сотиб олмоқдамиз, чанғи клублари буни ўзлари амалга оширмоқдалар. Биз ўз томонимиздан бу масалани “"Зеленстрой” директори билан ҳал қилгандик. Шаҳардаги боғлар тозаланганда тоза қор чанғи трассаларига олиб келинади”, деб айтган Қозоғистон чанғи пойгалари федерацияси вице-президенти Никита Девяткин.
Унинг айтишича, авваллари 15 ноябрдан олдин етарлича миқдорда қор бўлган ва чанғи мавсуми бошланган.
“Казгидромет”нинг таъкидлашича, бутун декабрь ойи қор меъёридан кам ёққан.
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
19:12 / 05.03.2026