09:40 / 24.12.2017
37724

Дунёдаги энг катта амфибия-самолёт биринчи синов парвозини амалга оширди (Видео)

Фото: Aviationanalysis

Хитойда яратилган дунёдаги энг катта амфибия-самолёт AG600 биринчи синов парвозини муваффақиятли амалга оширди. Самолёт йирик ёнғинларни ўчириш учун мўлжалланган.

Самолёт Чжухай шаҳри аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 09.38да ҳавога кўтарилган. Самолёт 64 дақиқа парвоз қилган ва 3 километргача баландликка кўтарилган. Самолётни техник ходимлар бўлган бошқа бир самолёт кузатиб борган. Самолёт ўтган йил июлда йиғиб битказилган.

Самолёт нафақат Хитойда, балки бутун дунёда бундай тоифадаги энг катта самолёт ҳисобланади. Самолёт ёнғинларни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган. Бундан ташқари, самолёт денгиз муҳитини мониторинг қилиш, йўловчи ва  юк ташишлар, фойдали қазилмалар мавжуд жойларни қидириш учун қўшимча қурилмалар билан жиҳозланиши мумкин.   

Самолёт 4 та турбовинт двигатель билан жиҳозланган. У 20 сония ичида бортига 12 тонна сув йиға олади. Самолётнинг максимал учиш оғирлиги 53,5 тоннани, корпусининг узунлиги 39,3 метрни, қанотлари қулочи 38,8 метрни, максимал учиш узоқлиги 4,5 минг километрни ташкил қилади.

Top