Жаҳон | 14:43 / 25.12.2017
6914
1 дақиқада ўқилади

Энди Ассанж ва Twitter. WikiLeaks асосчисининг саҳифаси йўқолиб қолди

Фото: Reuters

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаси йўқолиб қолди. Бу ҳақда International Business Times хабар бермоқда.

Ҳозирча аккаунт Twitter техник қўллаб-қувватлов хизмати томонидан блоклаб қўйилганми, ёки Ассанжнинг ўзи уни ўчириб юборганми, бу борадаги маълумот номаълум бўлиб турибди. Баъзи фойдаланувчиларнинг тахминича, Ассанжнинг профили номаълум ҳакерлар томонидан бузиб кирилган, сўнг эса ўчириб ташланган.

WikiLeaks’нинг Twitter’даги расмий аккаунтида ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодировнинг Instagram ва Facebook’даги саҳифалари ёпиб қўйилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид