Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корхона раҳбари шартномада кўрсатилган чораклик мукофот пулларини бекор қилиши мумкинми?
САВОЛ: Корхонамизнинг янги раҳбари жамоа шартномасида назарда тутилган, ҳар чоракда бериладаган мукофот пулини мазкур тўлов Меҳнат кодексида мажбурий тўлов сифатида назарда тутилмаганлигини кўрсатиб, бир тарафлама бекор қилди. Директорнинг хатти-ҳаракатлари қонунийми?
Б.Жаҳонгиров
ЖАВОБ: Директорнинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний бўлиб, ушбу ҳолатда у меҳнат қонунчилигини бузган ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 4-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан, шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек, ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари, агар қонунда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас.
Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
15:35 / 02.05.2023
Ишланмайдиган байрам кунлари сони 10 тага етади
21:12 / 30.03.2023
Давлат идораларида қисқартириш билан боғлиқ ишдан бўшатишлар вақтинча тўхтатилди
17:05 / 10.02.2023
Ўзбекистонга чет элдан ишчи олиб келиб ишлатиш осонлашади
10:53 / 08.07.2022