Спорт | 07:50 / 27.12.2017
14156
1 дақиқада ўқилади

«Реал» – «Барселона»: Месси ўйиннинг асосий вақтини пиёда юриб ўтказган

Фото: Reuters

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»ни «тиз чўктириш» учун деярли чиранмагани маълум бўлди.

El Periódico хабарига кўра, 30 ёшли аргентиналик ўйиннинг 83,1% вақти давомида деярли югурмаган. Бироқ, бу унга жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига салмоқли ҳисса қўшишига ҳалал қилмаган.

Қизиғи шундаки, жуда кам югурганига қарамай, Месси барча футболчилар орасида ўйиндаги энг юқори тезликни намойиш қилган – 33,6 км/с. Бундан ташқари, «Барселона»нинг учинчи голига оёқяланг ҳолда ҳаммуаллифлик қилган.

Мавзуга оид