LG Electronics (LG) HERETechnologies (HERE) компанияси билан ҳамкорлик ҳақида маълум қилди, у рақамли картография хизматлари ва жойлашиш ерини аниқлаш сервисларини автоматик бошқарилувчи транспорт воситалари учун келажак телематик технологиясини яратиш мақсадидаги жаҳон етказиб берувчиси саналади. Ишланма LG’нинг юқори аниқликдаги картографик маълумотлари ва жойлашув ерини аниқлаш хизматларига эга HERE Open Location Platform платформаси негизидаги яхшиланган телематика технологиясини уйғунлаштиради. Компаниялар режалаштирилаётган ҳамкорлик ёрдамида бутун дунёдаги автомобиль ишлаб чиқарувчиларини юқори автоматлаштирилган ва бутунлай автоном автомобиллар учун ишончли маълумот алмашиш маркази билан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиладилар.

Телематика – бу телекоммуникация воситалари ҳамда информатикани уларни кўнгилочар сервислар ва транспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш ускуналарида қўллаш учун боғлайди (навигация, жойлашувни тасдиқлаш, фавқулодда вазиятларнинг диспетчерлик хизмати ва бошқалар), улар турли техник алоқа воситалари орқали ишлайди: GPS ва DMB тармоқларидан (Digital Multimedia Broadcasting – рақамли мультимедия узатуви шакли) то Bluetooth, Wi-Fi ҳамда мобиль алоқагача. 2013 йилдан бери LG компанияси қайта ишлаш ва маълумотларни бериш интеграцияланган воситалари жаҳон бозорида етакчи ҳисобланиб, юқори аниқликдаги картографик маълумотни таклиф этувчи илғор ечимларни татбиқ этишга уринмоқда. Бу автоном транспорт воситаларининг тез ривожланаётган саноати эҳтиёжларини қаноатлантириш учун керак.

HERE автомобиль саноати учун картографик маълумотлар ва жойлашувни аниқлаш бўйича хизматларнинг жаҳондаги етакчи етказиб берувчисидир. Бугунги кунда 100 млн.дан ортиқ автомобиллар HERE технологиясидан фойдаланган ҳолда бошқарилади. Компания HDLiveMap хариталарни ишлаб чиқиш бўйича автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳам ҳамкорлик қилади. Улар – юқори аниқликдаги булутли картографик сервис бўлиб, ҳайдовчига кўмак кўрсатиш ADAS (AdvancedDriverAssistanceSystems) замонавий тизимининг уланганлиги билан қўллаб-қувватланади ҳамда бошқарув учун автоматлаштирилган ечимларга эга. LG автомобиль саноати учун қўшма маҳсулотда фойдаланишни мўлжаллаган HDLiveMap харитаси йўллар ва атрофдаги объектлар: йўл белгилари, бекатлар кўрсаткичлари, пиёдалар ўтиш йўлаклари, тезликни чеклаш белгилари ҳамда светофорларни аниқлай олади. HERE интеллектуал ишланмалари муҳимлиги ва компания салоҳияти шуни таъкидлайдики, 2015 йилда жаҳон автомобиль ишлаб чиқарувчилари консорциуми - Audi, BMW ва Daimler – HERE’ни харид қилди. Ўшандан бери бошқа технологик соҳалардан бўлган компаниялар ҳам HERE инвесторларига айланишди.

Фото: LG