Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрам тугадими?
KUN.UZ таҳририятига келган мурожаатлар асосида турли мақолалар тайёрлаб, сайт орқали бериб борилмоқда. Мурожаатлар кўплиги боис, улар, асосан, мавзуга қараб, жамлаб чиқарилади. Аммо шундай мактублар бор-ки, ҳажми кичик бўлса-да, замирида олам-олам дард ётади. Ана шундай мактублардан бири эътиборимизни тортди. Жумладан, унда шундай дейилади:
“Ассалому алайкум KUN.UZ’нинг ҳурматли ходимлари ва ушбу сайтни доимий кузатиб борувчи ўқувчилари. Бу менинг иккинчи мактубим. Биласизми, KUN.UZ сайтининг 20 декабрдан водийда электр энергияси яхшиланаркан, деган мазмундаги мақоласи чиққанидан сўнг, мен ва қишлоқдошларим 20 декабрни "қорбобо"ни кутган ёш боладек кутдик. Афсуски, натижа чиқмади.
Лекин 22-санадан бошлаб мутлақо ўзгарди, чироқ ўчмади. Одамларнинг кўзида қувонч, барча хурсанд... Кексаларимиз тинимсиз дуода. Орадан 5 кун ўтиб эса... Эски ҳаммом, эски тос. Байрам тугадими ёки бу шунчаки кўзбўямачиликмиди?.. Наҳотки биз қишлоқдагилар ёруғда ўтиришга лойиқ эмасмиз? Ахир бизнинг ҳам паспортимизга Ўзбекистон фуқароси деб ёзилган-ку... Электр энергиясини беришаётган бўлса, туман мутасаддиларининг чўнтагидан кетмаётгандир. Фарғона вилояти, Бувайда тумани, “Пошшопирим” МФЙ. Исмим сир бўлиб қолишини истардим”.
Бунга нима деб изоҳ беришга ҳайронсиз. Халқ ундай дейди, корхона бундай дейди... Кимга ишониш керак? Халқ ва мутасаддилар ўртасида қачон шаффоф кўприк ўрнатилади? Одамларни хабардор этиш, бор гапдан воқиф этиш шунчалик қийин нарсами? Халқ кутаяпти, халқ энди ишонишни бошлаяпти. Бу ишончни оқлаш, бу мурожаатларга муносиб жавоб қайтариш вақти бўлмадими?
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026