Жаҳон | 08:42 / 30.12.2017
17389
1 дақиқада ўқилади

Хитой Трампнинг сўзларини рад этиб чиқди

Фото: EPA

Пекин БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциялари остида бўлган Шимолий Кореяга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бераётганини рад этиб чиқди. Бу ҳақда Reuters Хитой ТИВга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Пекин томонидан КХДРга нефть импорти қўллаб-қувватланаётганидан афсусда эканини маълум қилганди.

«Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан қаратилган резолюцияларини ҳар доим бажарган ва барча халқаро мажбуриятларга риоя этиб келган. Биз хитойлик компаниялар ва фуқароларга резолюцияни бузишга ҳеч қачон йўл қўймаганмиз», - дея айтиб ўтди Хитой ТИВ вакили Хуа Чунинь.

Унинг сўзларига кўра, агарда суриштирув давомида бу бузилишлар тасдиқланса, Хитой вазиятни қонунларга мувофиқ ҳал қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид