Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel корхонаси Ўзбекистон Республикаси Халқини Янги 2018 йил билан табриклайди
Азиз дўстлар, Artel компанияси Сизларни кириб келаётган Янги йил билан табриклайди. Ушбу ажойиб байрам хонадонингизга фаровонлик, ҳаётингизга эса кўпроқ ёрқин дамларни олиб киришини тилаб қоламиз. Сеҳрга тўла Янги йил байрами Сизларнинг ҳаётингизга бахт, оилангизга фаровонлик, илиқлик, соғлик, қувноқ учрашувларни ва самимий табассумларни олиб кирсин.
Бизнинг маҳсулотлар кундан-кун Сизнинг ҳаётингизни янада ёрқинроқ, чиройлироқ ва қулайроқ қилиш вазифасини бажариш учун яратилган. Айнан Сиз бизларни янги тадқиқотлар ва янги кашфиётларга, янада сифатли ва функционал маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, замонавий технологияларни яратишга ва янада ривожланишга илҳомлантирасиз.
Artel корхонаси Марказий Осиёдаги энг катта маиший техника ва электроника ишлаб чиқарувчи корхона мақомига эга. Сиз туфайли биз ривожланмоқдамиз, ватанимиз равнақи учун тинимсиз меҳнат қилмоқдамиз ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Сиз туфайли бизнинг корхоналар халқаро даражагача кўтарилди ва бутун дунё Ўзбекистон Республикасида сифатли ва замонавий маиший техника ишлаб чиқарилишини билди.
Янги кириб келаётган йил ҳаммамизга кўпдан-кўп бахтли онлар ва ёқимли таассуротлар, янги ғоялар ва ушбу ғояларни амалга ошириш учун куч ва имкониятлар олиб келишини тилаб қоламиз. Янги 2018 йил ҳаммамиз учун бахт ва тугалмас омад, шодлик ва фаровонлик йили бўлсин!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022